Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахоратда шубҳа

13:13 / 27.06.2020 | Bekzod | 931

Ассалому алайкум! Аббод ибн Тамим розияллоҳу анҳу амакисидан ривоят қилади. “Амакиси Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга намозида бир нарсани топкандай бўладиган кишининг шикоятини етказди. Шунда у зот: “То овозни эшитмагунича ёки ҳидни топмагунича намоздан чиқмасин!” дедилар”. Фуқаҳолар ушбу ҳадисдан “Аниқ нарса шубҳа ила кетмайди” деган қоидани олганлар. Хурматли устозлар менга шу хадисни тушунтириб берсела. Агар тахорат олган одам тахорати кетсаю лекин буни эслай олмаса шубха килса тахорати бор хисобланадими шу нарсага айтилганми аник нарса шубха ила кетмайди деб. 

2 Ман тахорат олишни бошлашим билан ел кистаб туради ва намоз вохтида хам ел кистаб туради ва икки тарафга салом бериб болганимдан кейин оз озидан бу холат тохтайди бу холат мени кийнаябти жамоат намозларига чика олмавоман тахоратим кетиб комасин дб 

3 Орқа авратни ювиб бўлиб бир жойга отирсам худди ел чикгандай бовоти бунинг тахоратга зарари ёкми жавобингиз учун олдиндан рахмат Аллоҳ сизу бизларни икки дунё саодатига эриштирсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳорати кетган аниқ бўлса кетган бўлади. Агар кетган ёки кетмаганини билмаса кетмаган бўлади. 

2). Сиз авратни мутлақо ювманг. Ел чиққани учун аврат ювилмайди. 

3). Васаваса бўлса чиқмади деб намозингизни ўқийверинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat