Ассалому алайкум! Мен мехмонхонада администратор бўлиб ишлайман. Мехмонхона холамларни ўғлига тегишли. Яқинда бир вазиятга тушиб қолдим. Мехмонхонамизни хар доимги мижозларидан бири қўнғироқ қилиб ёрдамингиз керак карантин бўлгани сабаб бир мехмонимиз уйимизда тургандилар. Сизларни ишга тушганингиздан хабарсиз қолибмиз мехмонимиз 5 кун бўлди шу ерда ишлаб юрибдилар, лекин идоралари мехмонхонадан квитанция бўлмаса пластикга ташлаган пулларини қайтариб олишар экан ёрдам беринг деди. Холамни ўғли хам мен хам бунақа ишларни ёмон кўрамиз 5 вақт намоз ўқиймиз. Бошида йўқ дедим кейин холамни ўғли билан хам маслахатлашдим улар “агар ростан шунақа вазият бўлса ёрдам бер пул ишлаш учун бўлса йўқ деб айт” дедилар. У мижозга айтдим ростан шунақа вазият бўлса ёрдам бера олар эканмиз деб. Кейин улар келишди ўша мехмон хам буйруқларини кўрдим, 750.000 минг сўмлик квитанция ёзиб бердим. 50.000 минг сўм пул ташлаб кетишди. Биз бу ишни ўша 50.000 минг сўм учун эмас мижозимизга ёрдам бўлсин деб қилдик. Кейин негадир кўнглим хижил бўлди. Гунох қилиб қўймадиммикан деб жуда қўрқаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон иш тутибсизлар. Валлоҳу аълам!