Ассалому алайкум!Сизга саволим бор эди Шайх ҳазратлари. Фотографлик қилиш гуноҳми? Аёл кишининг фотограф бўлиб ишлашининг ҳукми қандай бўлади?Чизилган сурат билан фотосуратнинг фарқи борми? Уни осиб қўйса бўладими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аёл киши аёлларнинг фотосини олмаса, ким олади? Шариатга хилоф иш қилмаса, фоточилик гуноҳ эмас. Қўлда чизилган суврат билан фотонинг фарқи бор.