Буни бизда ким ошди савдоси дейилади.Ким ошди савдоси макруҳ эмас.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўқим ва қадаҳ сотдилар:«Мана бу тўқим ва қадаҳни ким олади?» дедилар.«Икковини бир дирҳамга оламан», деди бир одам.«Ким ошди?» дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Шунда бир киши икки дирҳам берди ва ўшанга сотдилар». Термизий ривоят қилган.Ким ошди савдоси Ислом шариатида ҳалол қилинган савдо эканини шу ривоятдан билиб оламиз.