Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, Сиздан миллатимизнинг саъвиясини юксалтириш йўлида қилаётган хизматларингиз учун мен ва менинг оилам жудаям миннатдормиз. Сизни жудаям яхши кўрамиз!Мен араб юртларида нафақат оддий аҳоли балки, имомларнинг салла ўраганларини бирор марта бўлсин кўрмадим. Булар у суннатни унутганлариданми, ёки булар кийиб юрадиган шу рўмолга ўхшаш бош кийимлари салланинг бирор турими деб сўрамоқчийдим.Саволимда хато бўлса кечиринг. Мени дуо қилишингизни қаттиқ илтимос қиламан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Кўрфаздаги араб ўлкаларида рўмол деб айтган нарсангиз салла ўрнида. Бошқа араб ўлкаларида салла киядилар.