Ассалому алайкум! Исро сурасидаги сажда ояти 109-оят эканини ўқигандим, аммо "Тафсири хилол" электрон китобида 107-оят тафсирида "ушбу оят сажда ояти" деб ёзилган. Аслида қай бири сажда ояти хисобланади?
– Ва алайкум ассалом! 107-109-оятгача сажда ояти ҳисобланади. Сажда вожиб бўлиши учун сажда сўзи билан яна бир сўзни ўқиса бўлди. Сажда вожиб бўлаверади. Тўлиқ оятни ўқиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!