Ассалому алайкум! Қуръон оятлари масалан «Анъом» 160-оят ва кўплаб ҳадисларда 1 ажрга 10 ажр берилишлиги ваъда қилинган. Мен Қуръондан энг камида 3 жуз ёдласам, яъни 1/10, юқоридаги оятга таяниб, ҳофизул Қуръонларга қиёматда ваъда қилинган ажр-мукофот, юқори мақомлар ва улуғ даражалардан умид қилсам бўладими?
Ва алайкум ассалом! У мақомни бериш Аллоҳ таолога мушкул эмас. Лекин Қуръони каримни тўлиқ ёд олганлар даражасида бўлмаслиги аниқ. Валлоҳу аълам!