Ассалому алайкум! Қуръони каримни ўзбекча Афзал Рафиқов таржимасини эшитиб ётса бўладими? Қуръонга нисбатан хурматсизлик қилган бўлмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг каломини эҳтиром қилиб одоб билан ўтириб эътибор билан эшитиб тадаббур қилсангиз манфаатли бўлади. Агар бирор узр сабабли бундай ҳолда эштилса жоиз. Валлоҳу аълам!