Ассалому алайкум! Дўстим бир одамга қарзга пул бериб, ҳозирда ололмаяпти. Қачон олиши ҳозирча номаълум ва ҳозирда пулга қийналиб қолган. Мен 7200$га(арендага) унга машина олиб бердим. У билан мабодо бу йил қарзга берган пулини ололса машинани пулига 1000$, кейинги йил қарзга берган пулини ололса 3000$ қўшиб беришга келишдик. Шу савдомиз қанчалик тўғри? Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қилган савдоингиз нотўғри. Бу худди судхўрликка ўхшаб қолган. Валлоҳу аълам.