Ассалому алайкум! Менга ёрдамингиз керак хаётим чалкашиб кетди мен эрим билан яшолмай ажралишга келишдик. У киши сенга жавоб дедилар. Мен эса 1 хафта ўтиб мен ўзимни хулу қилдим, махримдан кечдим дедим ва (бир китобда ўқигандим хулу қилган аёлни иддаси 1 хайз деб) бир хайз ўтгандан кейин бошқа инсон билан никохландим. Шу кейинги никоҳим хақиқий никохми? Аввалги эрим шу 1 хайз ўтмасидан олдин жавоб деганларидан кейин бир иш билан кўришганимизда мен хохламасам хам қучоқлаб ўпиб қўйдилар. Энди шунинг учун мен сени қучоқлаб ўпганман сен хали хам мени никохимдасан деяптилар. Нима қилишни билмаяпман илтимос ёрдам беринг. Хозир мени қайси никохим хақиқий?
– Ва алайкум ассалом! Хулуъ билан никоҳ бузилади, агар эр рози бўлган бўлса. Уни ҳам иддаси уч ҳайздан покланишдан кейин бўлади. Сизларни кейинги никоҳингиз боғланмаган. Валлоҳу аълам!