Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ва эҳсон

20:58 / 29.06.2020 | Sanjarbek Mamatkodirov | 1284

Ассалому алайкум! 1) Кунлик намозларимдан пешин ва асрни ўқимаган бўлсам, шом пайтига улгуриб уйга келсам ва шом вақти кирган бўлса биринчи қайси намозимни ўқийман? Қазо бўлган пешин ва асрними ё вақти кирган шомними? 

2) Маълум бир намоз вақти кирган бўлса, фарз намозидан олдин шукри вузуъ намозини ўқиса бўладими ё кейин ўқиш керакми? 

3) Аввалги қазо намозларимни ўқишни бошладим. Шунда умрим давомидаги қазо бўлган витр намозларимни исталган вақт ўқисам бўладими ёки ҳар кунлик витрдан олдинми? 

4) Маҳалламизда боқувчиси йўқ ночор оила бор. Уларга мунтазам равишда ҳар ой ёки 2 ойда бир пул эҳсон қилиб турсам бўладими ёки ҳадеб уларга беравермай бошқа оилаларга ҳам беришим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Агар бошқа қазоларингиз ҳам бўлса шомни ўқийверасиз. 

2). Намоз ўқиш жоиз бўлган ва бўлмаган вақтлар вақти макруҳа деб “Излаш хизмати”дан фойдаланинг. 

3). Исталган вақтда ўқийверасиз. 

4). Ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat