Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қибладан оғиш

02:49 / 09.07.2016 | UlugbekAP | 3015

Ассалому алайкум! Йўл бўйлаб кетганда тахминан 30-40 градусга бурилгандан сўнг масжид келади.  Масжид олдидаги йўл қибла томонга қараб йўналган. Масжидга ҳайит намозларида йиғилган омма сиғмайди, шунинг учун ҳамма ташқкарига ва йўлга жой намоз солишади. Олдинги  сафдагилар йўл йўналиши бўйлаб тўғри жой солишади, аммо бурилишдагилар ва ундан орқадагилар ҳам йўл йўналиши бўйлаб жой солишганда, қибла бошқа томонда бўлиб қолади. Худди шунга ўхшаш ҳолат бошқа масжидларда ҳам кузатилади. Яъни, масжид эшигидан хонага киргандан сўнг унинг 45 градусгача ўнг ёки чапга бурилишингизни сезасиз. Ҳамма ичкарига сиғмай ташқарида қолганлар эшик томонга қараб ўқишади. Булар қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қибладан 45 даражагача ўнг ёки чапга мойил бўлиб ўқилган намоз жоиз. 45 даражадан ортиб кетмасин. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 144-оятида марҳамат қилади :

قَدْ نَرَى تَقَلُّبَ وَجْهِكَ فِي السَّمَاء فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضَاهَا فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَحَيْثُ مَا كُنتُمْ فَوَلُّواْ وُجُوِهَكُمْ شَطْرَهُ وَإِنَّ الَّذِينَ أُوْتُواْ الْكِتَابَ لَيَعْلَمُونَ أَنَّهُ الْحَقُّ مِن رَّبِّهِمْ وَمَا اللّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا يَعْمَلُونَ۝

Гоҳо юзингнинг осмонга тез-тез қайрилганини кўрурмиз. Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага бурурмиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам юзингизни у томон буринг. Албатта, китоб берилганлар унинг Роббларидан бўлган ҳақ эканини билурлар. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat