Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телеграмда учровчи ҳолатлар юзасидан

19:18 / 29.06.2020 | Abdurahmon | 1528

Ассалому алайкум! Бизнингча бундай ҳодисалар кўп содир бўляпти орамизда. Биз телеграмда илмий (дунёвий) мавзуда гуруҳ ташкил қилганмиз. Баҳоли қудрат илм улашиб, мавзулар ҳақида муҳокама қиламиз Лекин баъзида диний мавзуда ҳам маълумотлар (саволлар ҳам) ташлаб турилади ва уларни муҳокамаси бошланиб кетади. Ҳатто уларнинг комментлари илмий мавзуникидан ҳам ошиб кетади. Ҳозиргача бунга хайрихоҳлик билдирганимиз боиси шуки, Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар”, деб марҳамат қилган. (Аҳзоб сураси, 41-42-оятлар) ҳамда мажлисларда Оллоҳ ва унинг Расули ҳисобланмиш пайғамбаримизМуҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни эсга олиб туриш кераклиги ҳақидаги ҳадисларга кўра тўғри деб ўйлардик. Аммо баъзан бу муҳокамалар, маълумотлар натижасида гуруҳ мақсадидан четлаб кетилади.Аслини олганда, биз озгина билимимиз билан буларни муҳокама қилишимиз тўғрими? Диний илмни, саволларимизни алоҳида шунга ўхшаш сайтлардан билиб олсак яхшироқмасми? Ахир саҳобалардан савол сўрашса улар бунинг катта маъсулиятини ҳис қилган ҳолда ўзларидан билимлироққа йўллашганку. Шу сабабли гуруҳда бўлаётган ишлар жоизми? Бу муҳокамаларни маълум вақт(2-3 соатлар ўтгач)дан сўнг ўчириб ташласак бўладими? Агар ушбу нарса диний маълумот бўлса-чи? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар ўртага бир “Шу ўринда шариат ҳукми нима? Буни билганлардан сўраймиз” деган қоида киритинглар. Иккинчи қоида “Мақсадимиз тортишиш, кимнидир нафсониятига тегиш бўлмасин”. Чунки илмга улар аралашса илм ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat