Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бемеҳр бўлса

02:13 / 29.06.2020 | islomjon muhiddinov | 1821

Ассалому алайкум! Мен оилада 2 ўғил бир қизмиз синглим турмушга чиқиб кетган мен укам уйланганмиз менда иккита фарзант укамда бита фарзант ота-онам билан яшаймиз саволим тушинарли бўлиши учун таништирволдим саволим шундаки отам хаттоки онам укамни шунақа яҳши кўришадики бошқа фарзантлари олдида яшириб ҳам ўтиришмайди менга жуда ноқулай бўлади очиғдан очиғ ажиратишади уй масаласида жой масаласида хаттоки иш масаласида хам мен Аллоҳдан сабр сўраб дуо қиламан ҳар сафар шу ҳолат юз берса ва пайғамбарлар тархига назар солдим. Юсуф алайхиссаломни оталари Ёқуб алайхиссалом шунақа яҳши кўрган экалар бошқа фарзантларини олдида шундай сезилиб турган экан. Шунингдек Юсуфнинг окалар ҳаттоки улдиришгача боришган экан оҳири қудуқга ташлаб кетишган экан. Буни ўқиб қалбим сал таскин топади, Юсуфни акаларидек эмасмиз Аллоҳ бизга иймонни, исломни берди. Ўзим фарзантли бўлгач билдим фарзандлар ҳаммасини бирдек яхши кўриш бизни ихтиёримиздамас экан. Барибир биттасини қалбдан яхши кўрилар экан. Шуни бошқасига сездирмасдан юриш керак тўғрими? Менга нима маслаҳат берасизлар маслаҳатингизга муҳтожман?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота-она жаннат ва унинг ҳазиналарининг калити. Сиз ўша калитга эга бўлиш ҳаракатида бўлаверинг. Қолганига заррача ҳам парво қилманг. Бургага аччиқ қилиб кўрпани куйдириш жоиз эмас деганидек, у ҳолат сизни ўша ҳазинадан маҳрум бўлишингизга сабаб бўлмасин. Аксинча сиз бу Аллоҳ таолонинг имтиҳони деб билиб, янада уларни дуоларини олишга қаттиқроқ ҳаракат қилаверинг ва ҳар бир амалингизни эвазини Аллоҳдан кутинг. Шунча қилсам ҳам деб савобингизни ҳабата қилиб қўйманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat