Ассалому алайкум! Мен дуо қилаётиб кўзга уммуман ёмон кўрадиган нарсалар кўринб берябти. Айтишгаям жирканаман, мисол дуо қилаётиб кўзим юмилган холда Аллоҳдан бир нима сўраётганимда кўзимга хархил хайкал ёки бутлар кўриняпти, юрагим эзилиб кетди бу нарсалардан. Ўзим билан ўзим келишолмаяппан, гунохми йўқми билмиман яна кимдадур бу холат бўлганми йўқми билмиман. Ўша кўринган нарсалардан сўраган бўлиб қолмиманми деб қўрқяпман. Ўша кўзимга кўринмаслиги учун нима қилай, қийналиб кетдим?
– Ва алайкум ассалом! Инсон идиш ҳисобланади. Унинг ичига кўз, қулоқ, оғиз ва бурун орқали нарса киради. Нима билан тўлдирилса ўша нарса уни ҳаракатлантиришни бошлайди. Шунинг учун фаҳш филмларни кўрганлар ўзларини маҳрамларига фаҳш иш қилишдан ҳам тийилолмаяпти. Ёшлигида ҳаром еб катта бўлганлар қариса ҳам ҳаромдан ўзини тиёлишмаяпти. Инсон бадбўй нарсани ёнидан ўтганида бурнини беркитганидек ахлатни кўрганида кўзини юмганидек маънавий ахлатлар олдидан ўтаётганда ҳам кўзини юмиши шарт. Сиз Лаа ҳавла валаа қуввати иллаа биллаҳ ни тўхтатмасдан қайтараверинг. Давомида Роббиғфир варҳам ва анта хорйрурроҳимийн ни ҳам ўқинг. Хаёлингизга нима келса ҳам эътибор бермасдан ўша дуоларни қайтаринг. Васваса билан инсон диндан чиқиб қолмайди. Валлоҳу аълам!