Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволларим

21:26 / 18.01.2018 | Madina | 5686

Ассалому алайкум! Кишидан танга миқдоридан кам мазий ёки маний чиқса, мустахаб(истинжо) қилиши жоизми?
2. Аёл кишининг ияги хам авратга кирадими? Саволни беришимдан мақсад кўп хижобли аёллар иягини очиб юрадилар, маълум қисми(иякларидан пасти) кўриниб туради. Шу жоизми?
3. Намозда саждадан сўнг кейинги ракатга ўтиш олдидан оёқларни тўғирлаб олиш ортифқча харакатга кирмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Маний шаҳват билан белдан ажраб чиқса ғусл вожиб. 2). Авратга киради. Юз деб мисол учун юзланган кўриниб турадиган аъзоларни айтилади. 3). Ортиқча ҳаракатга кирмайди. Халқнинг ичида ҳатто баъзи бир домлалар орасида ҳам саждага кетиш ва саждадан қайтишда оёқларни ердан узмаслик керак деган гап бор. Бу нотўғри, чунки асл мақсад саждада пешона ва икки оёқнинг бармоқлардан биттасигина ерга тегиб туриши фарз. Қолганлари суннат. Фарз адо бўлмаслиги учун пешона ерга тегиши билан икки оёқ ердан тўлалигича кўтарилиб саждадан қайтаётганда ерга тушириши керак бўлади. Саждага кетаётганда бир кўтарилиб сажда вақтида ерга тегиб туриши ҳамда саждадан қайтаётганда оёқни кўтариб силжитишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Яъни, бир кўтарилиб қолиши намозни бузмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat