Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зулм бўлиб қолмайдими.

23:07 / 01.11.2021 | Umidjon Tuychiev | 905

Ассалому алайкум! Мен 7 ой давомида Тошкентдаги "Аlgorithm gateway" компаниясида ишладим. Ишни аввалида онлайн ишлаганлигимиз сабабли тўлиқ ставка ишласак ҳам ярим ставкага етарли ойлик тўлади. Ҳа майли деб сабр қилиб ишлашда давом этдим. Кейин шароитлар яхши бўлмаганлиги, ойлик маош ўз вақтида берилмаганлиги сабабли у ерда ишлашга унча қизиқиш қолмаган эди. Кейин иш берувчимиз билан келиша олмай қолдик. Ойликларни хар ойнинг 8-куни ташаб беришга келишилган мен 10-куни ишдан бўшаганман, ойликлар яна кечиканлиги сабабли бошқа болларга ташлаб берган куни сизга ҳам ташлаб бераман деди. Лекин бошқа болларга тушган кунда ташлаб бермади. 1 ойга яқин вақт ўтганидан кейин бир қисмини ташлаб берди. Қолган қисмини ҳалигача бергани йўқ. Ҳа майли қолган қисмини қиёматда оламан деб қўйган эдим. Лекин билсам мендан кейин кетган болларга ҳам ташлаб бермаётган экан. Мен билан аввал ишлаган 4 кишини ҳам бир қанча ҳақлари қолиб кетган. Саволим шундан иборатки ижтимоий тармоқларда шу фирмада ойликларни ўз вақтида тўламаслиги ҳақида ёзсам, дастурчи танишларимни бу ҳақида огоҳлантириб қўйсам, фирмага нисбатан зулм қилган бўлмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳаққингизни қиёматга қолдирмасдан ҳозир олишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat