Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат

21:15 / 30 июнь | Aqjol Sharapov | 544

Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Аллох умрингизга билимингизга ривож ва барака берсин. Ёшим 33 да. Сизларга мен учун жуда мухим савол бермоқчиман. Тушунарли булиши учун тулиқ ёзяпман. 8 йил аввал ичак касаллиги билан яни парапрактит бн оғриганман операция қилдирганман. Мендаги анал тешик оддий одамларникидан бошқача яни худди чой қошиқда уйиб олгандай чуқурча ичида. Яқинда намоз уқишни бошладим ва сездимки анал тешикдан озгина миқдорда сув чиқаркан менда. Олдин сезмасдим. Яқинда гемаррой булдим деп текширтирсам гемаррой йуқ лекин тешикни пастки қисми йуқ шунинг учун сув чиқади сизда қисиб туриш қисмини ярми паси йуқ экан дейишди. Намозда энди уша жойга худди девордаги ковакни лойшувақ қилгандай устидан кичкина пахта шарик қуяман. Пахта ичкарисига кирмайди устини ёпиб туради лекин узим олмагунимча тушиб кетмайди. Шу холатда мен намоз уқишим дурутми яни пахтага чиққан сув назаримда ташқарига чиққандай негаки пахта ичкарига кирмаган булиб турадику. Намоз пайти пахтани устидан салфетка булагини уша чуқурчага киритиб қуяман яни сув чиққан чиқмаганини уша салфеткага теккан томчидай сувдан биламан салфетка сув булмаса демак пахтага хам сув тегмабди деб хулоса қиламан шу ишим туғрими. Сув узи намоз уқиб булганимча адашмасам 3-5 томчидай чиқса керек яна билмадим базан пахтани олиб салфетка булаги орасига қуйиб эзсам салфеткага умуман сув юқмайди лекин пахтани ички томонида озгина намлик борини сезаман. Базан ичим утиб ёки қотиб қолганда кучансам намоздан кейин пахтани ички томонида озгина ичакдаги шилимшиқ ёки ахлат (седанадай) булади салфетка эса сув эмас шу холатда намозим дурустми ёки қайта уқийми? Базан намоз пайти бир овоз бу эшитилмайди мен сезаман уша тешикда бир нарса буляптими ёки қуйган салфеткам букланиб қолганидан менга шундай туйилдими билмайман лекин ел чиқмайди, лекин бу мени васвасага солади аниғини билмаганим учун менга билинмай ел чиқдими деб намозни қайта уқийдиган пайтларим хам булади. Намозни гумон билан қайта қайта уқисам Аллох олдида гунохкор булиб қолмаяпманмикин деб унгаям сиқиламан. Илтимос ёрдам беринг. Ичим утганда ва кучанганда сув купроқ чиқади масалан пешин намозида 4ракат суннатдан кейин эхтиёт шарт тахорат олсам тахорат дуоларини айтаманми бемалол гаплашоламанми ёки намоз ичидаги одам буламанми. Намозни тугатиб тасбех ва оятал курсини айтаётганда тахорат синса яни салфеткага сув текса унгача салфетка қуруқлиги аниқ чунки хар суннат ва фарздан кейин салфеткани текшираман уша пайт намозим тугаган буладими ёки бошидан бошлайми менда шу масалалар буйича васваса кучли. Ёрдамингизга илмингизга маслахатингизга мухтожман илтимос саволларимга хар бирига алохида тулиқ жавоб берсангиз. Мени васвасадан қутқаринг илтимос. Олдиндан рахмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша пахтани қўйиб олиб, таҳоратни қилиб, биринчи фақат фарзларни ўқинг. Суннатлардан бошламанг. Бамдод бундан мустасно. Пахта шимиб олгани учун сув ташқарига чиқмаганини тажрибадан билиб олган бўлсангиз сув чиқмагунича таҳорат кетмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat