Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жойнамоз билан таяммум қилиш

20:59 / 26.12.2022 | Iroda | 763

Ассалому алайкум. 1. Эшитишимча жойнамоз билан таяммум қилса бўлар экан. Шу қанчалик тўғри? 2. Менинг оёғим совуқда оғрийди. Шифокор ҳам бироз вақт таҳорат қилмай туришим кераклигини айтган. Аммо намозларим қолиб кетяпти. Совуқ тушганда оёқларим оғрийди. Таяммум орқали намоз ўқисам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Агар унда чанг бўлса, ундан кўтарилган чангга таяммум қилиш мумкин.
Ер жинсидан бўлиб, ёнмайдиган, металл бўлмаган, эримайдиган нарсалар билан таяммум қилиш жоиз бўлади. Масалан, тупроқ, қум, тош ва уларнинг чанги. Киши ўзининг кийимларига ёпишган чангга, девордаги чангларга (гарчи бўялган, цемент билан шувалган бўлса ҳам), уларнинг чанги қўлга ёпишадиган даражада бўлса, таяммум қилса бўлаверади.

2). Сиз оёғингизни илиқ сувда ювинг ва дарҳол артиб қуритиб олинг. Шунда ҳеч қандай зарар етмайди. Сиз таяммум қилишингиз дуруст эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat