Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Озодаликка бериладиган ажр.

00:00 / 10.12.2012 | eski savollar | 2422
Ассалому алайкум Устоз. Аллоҳ қилаётган эзгу ишларингизга барокат ва зиёдаликлар ато этсин. Омин.Одатда, биз омийлар бази нарсаларни қисман билсакда, бази-базида шайтон васваса қилиб қийнаб ташлайди. Олимларнинг бази эслатмалари эса, шайтон васвасасига қарши қурол бо'лади, Иншааллоҳ.Мен озодаликни жуда яхши ко'раман. Бу го'зал хислатни дийнимдан деб биламан. Биз студентлар "квартира" да турамиз. Биродарим, озодаликка унчалик э'тибор бермайди. Шунинг учун, о'зимга о'зим, "уйни озодалигини о'з зиммамга оламан. Идишларни ювушдан бошлаб то уй йиг'иштиришгача. Зеро, шу туфайли Аллоҳ менга раҳм қилса" - деб аҳд қилганман. Албатта, буни ҳеч кимга айтмаганман, риё бо'лмасин деб. Базида вақт кетса ҳам индамай қилиб юравераман. Чунки, хонадошимнинг айнан шу томони заиф. Заифликка сабр қилиш эса эҳсон деб эшитган эдим. Энди эса, шу кунларда шайтон мени тинч қо'ймаяпти, "Нима о'зинг ҳамма ишни қилиб юраверасанми? Хонадошинг ҳам қилсин? Сенга ҳам вақт керак" - деб. Устозим, шогирдингизга ҳадис ёки оятлар орқали шундай маслаҳат қилингки, зеро шайтон васавасасидан қутила олсам. Шу ишим орқали келиши мумкин бо'лган ажрни о'йлаб, бу ишда узоқ бардавом бо'лсам. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади:Эй иймон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашманг. Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, у фаҳш ва мункарга буюрадир. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида, абадул-абад ичингиздан бирор киши поклана олмас эди. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини поклар. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat