Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридинларни Ислом хақидаги нотўғри тушунчаси

19:40 / 02.07.2020 | Akhror Mubashshir | 1483

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда илм фан ривожлангани билан, Қуръони каримдаги деярли хамма илм фанга таалуқли оятлар тўғри деб топилмоқда. Лекин ғайридинлар Бақара сурасининг 146-оятини ушлаб олиб, бизга Таврот ва Инжилдан Мухаммад соллалоху алайхи васалламни кўрсат деган даъво билан чиқябти. Баъзи даъват йўлидаги биродарларимиз Библиядан далил калтиришса, бу далил бўла олмайди дейишябти, биз қайси китобни қайси оятини далил келтирсак бўлади?

2. Бақара сурасини 282-оятида 2 аёлнинг гувохлиги 1 эркакникига тенг, хамда Сахихул Бухорий 2658-хадисда аёл киши эркак кишидан икки баробар ақлсизроқ дейилади. Буни қандай шарх килайлик? Чунки хозир илм фан эркаклар ва аёллар ақлан тенг демоқда. 

3. Бугунги кунда бир жинслилик авж олмоқда. Биз қандай йўл билан шу оқим тарафдорларини адашаётган эканлигини билдириб, уларни "мот" қилсак бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Зокир Найк деган кишининг маърузаларини эшитсангиз сизда ҳам маҳорат пайдо бўлади. 

2). Илм фан аёлни мияси эркакникидан енгилроқлгини тасдиқлаганига анча бўлди. Буни шундай тушиниш керакки, мерседесда бор қулайликлар, БМВда йўқ. Унда бори мерсда  йўқ. Эркак аёл ҳам худди шундай. Шариат қайси бириди қандай қулайликлар ва афзалликлар борлигини баён қилган. 

3). Улар мот қилинадиган шахс эмас. Аксинча улар ўша жойига инфекция тушиб, тозалашни имкони йўқ бўлган инсонлар ҳисобланади. Инсонни орқа йўғон ичагида табий тарзда ҳамма инсонда ҳам қуртлар бўлади. Одатда ўша жойдаги нажосатлар билан озиқланади. Мабодо ношаръий иш қилиниб маний билан озиқланиб қолса, героинга ўрганиб қолган шахсдек манийга хумор тутадиган бўлиб, доимий ўшани талаб қиладиган бўлиб қолади ва ўша нарса блан озиқланмагунича хуруж қилаверади. Бу фан орқали тасдиқланган. Уларни адашган жойи шариат қайтарган ишга қўл урганликларидадир. Бу нарса бир икки бор содир бўлиши билан бўлмас экан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat