Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавфиқ нима?

08:00 / 25.02.2021 | Abdulaziz | 4325

Ассалому алайкум! Тавфиқ ҳақида малумот берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Шууро" сурасида марҳамат қилади: 

 شَرَعَ لَكُم مِّنَ الدِّينِ مَا وَصَّى بِهِ نُوحًا وَالَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ وَمَا وَصَّيْنَا بِهِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَى وَعِيسَى أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا فِيهِ كَبُرَ عَلَى الْمُشْرِكِينَ مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ اللَّهُ يَجْتَبِي إِلَيْهِ مَن يَشَاء وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَن يُنِيبُ۝ 

13. У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият этган нарсамизни шариат қилди: «Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз!» Мушрикларга сен даъват қилган нарса оғир келди. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини танлаб олур ва Ўзигагина тавба қилувчи кишини ҳидоят қилур.
Ушбу оятдан самовий динларнинг асли бир экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Ушбу оятда «сизларга» деб қилинаётган хитоб Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қаратилган. «Васият» сўзи эса ҳар бир таъкидлаб, уқдирилиб, аҳамиятли экани алоҳида англатилган гап маъносини билдиради.
«У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, Мусо ва Ийсога васият этган нарсамизни шариат қилди».
Демак, Нуҳ алайҳиссаломга, Муҳаммад алайҳиссаломга, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларга Аллоҳ таоло томонидан ваҳий этиб, таъкид ила тавсия қилинган нарса битта. У ҳам бўлса, мусулмон умматига юборилган Ислом динидир. Шунинг учун Аллоҳ аввалги пайғамбарларга юборган дин ҳам Ислом дини, унга эргашганлар ҳам «мусулмонлар» дейилади.
Ушбу оятда Нуҳ, Муҳаммад, Иброҳим, Мусо ва Ийсо пайғамбарларнинг (алайҳиссалом) тилга олинишлари у зоти бобаракотлар пешво, улул азм пайғамбарлар бўлганликларидандир. Ушбу улуғ пайғамбарлардан ҳар бирларининг динлари бир бўлиши билан бирга, шариатлари ўзларига хос бўлган. Уларнинг ораларида келган бошқа набийлар эса ўзларидан олдинги улул азм пайғамбарларнинг шариатларига амал қилиб, одамларни ҳам ўша шариатга амал қилишга чорлаганлар. Шундай қилиб, пайғамбар кетидан пайғамбар, шариат кетидан шариат кела-кела, бир-бирини тўлдира бориб, охири энг мукаммал шариатга – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган шариатга етиб келинди. Аллоҳ таоло бандаларига:
«Динни барпо қилингиз ва унда тафриқага тушмангиз!»
Яъни динни Аллоҳ таолодан қандай келган бўлса, шундай барпо қилингиз, унга ана шундай ҳолида амал қилингиз. Дин ҳақида турли тафриқага тушиб, ихтилоф қилмангиз. Эй Муҳаммад!
«Мушрикларга сен даъват қилган нарса оғир келди».
Сен уларни турли-туман сохта худоларидан воз кечишга даъват қилдинг, бу нарса уларга оғир келди. Сен уларни тавҳидга – яккаю ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилдинг, бу нарса уларга оғир келди. Сен уларни ҳар хил жоҳилий қонун-қоидаларини тарк этиб, Аллоҳнинг қонуни асосида яшашга даъват қилдинг, бу нарса уларга оғир келди. Умуман,
«Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини танлаб олур ва Ўзигагина кўп тавба қилувчи кишини ҳидоят қилур».
Аллоҳ таоло Ўзининг ушбу қадимий қоидаси асосида сени, эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), Ўзининг охирги пайғамбарлигига танлаб олди ва Ўзига илтижо қилган бахтиёр бандаларини ҳидоятга солиб, мўмин-мусулмон қилди. Аллоҳга илтижо қилишдан бош тортиб, саркашлик қилганлар эса залолат ботқоғига ботиб қолавердилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat