Ассалому алайкум! Мени талоқ хақида тушунчам бор. Шунинг учун ўзимни бу гапни айтишдан тияман. Кеча, аёлим билан айтишиб қолдик, шунда мен унга ичим талоқ бер деяпти лекин ўғлимни ўйлаб ўзимни тийяпман дедим. Кейин аёлим бўлди кунглингиздан ўтказган бўлсангиз орамизга талоқ тушди деб, энди ажирашамиз деди. Лекин, мен талоқ бердим демадим. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз илтимос!
– Ва алайкум ассалом! Талоқ тушмаган. Валлоҳу аълам!