Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Татар миллатга турмушга чиқиш

16:16 / 28.09.2020 | Мухлиса | 2236

Ассалому алайкум! Оилада 2та фарзандмиз. Опам ва мен. Опам анча йил олдин турмуш қурганлар.Турмушлари яхши. Ёшим 26да. Ота-Онам билан охирги пайтларда жудаям кўп тушунмовчилилар бўляпти. Буни сабаби бошқа миллатга тегишли бўлган инсон билан танишиб қолганим. У инсон совчи юбормоқчилар. Мани миллатим ўзбек, у инсонни миллати татар. Бу йўқ дейишларини биринчи сабаби. Иккинчиси уйимизни орасидаги масофа узоқдалиги. Масофа 1,5-2 соат. Ота-Онам сени узоққа, яна камига татарга бермаймиз деб эшитишмаяпти. Бошка инсон билан учраштиришмоқчи. Кўнглим йўқ бўлган инсон билан қандай қилиб яшайман? Динимизда никоҳга мажбурлаш йўқ. Оиламизда ҳамма ибодатда. Динимиз битталги учун танлаган инсонимга бунчалик қарши бўлишади деб ўйламагандим. Динимизда инсонларни, уларни динини, миллатини ажратиш йўқ. Динимиз бир бўлган инсон билан турмуш қуриш ҳалол қилинган(аёлларга). Онамла татарлар салкам кофир бўлади дедилар. Кофир деган сўзнинг маъноси жудаям ёмонку. У инсонни оиласиям, ўзиям мусулмон, ўзбеклашиб кетган оила. Оғир бўлган нарса Ота-онам ҳеч бўлмаса суриштириб кўришмагани, татар деган сўзни эшитишгандан кейин бошқа гапни эшитишни хоҳлашмаяпти. Бошқа диндаги инсонни танламадимку, ўзимда бор илмни у инсонга, уларни оиласигаям Аллоҳ ирода қилганча ўргатишни хоҳлардим. Ота-онамни рози қилиб, дуосини олиб, бахтли бўлишни хоҳлайман. Нима қилсам тўғри бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гапи ўтадиган катталарни ўртага ишга солинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat