Ассалому алайкум! Телеграм тармоқларида диний каналлардан кўпинча қуйидаги: Бундай инсон овора бўлиб намоз ўқимасин овора бўлиб рўза тутмасин барибир жаннатга кирмайди деган гаплар келади, лекин қандай инсонлар эканлиги ёзилмайди. Шундай инсон ҳақиқатдан ҳам бўладими? Агар бўлса улар кимлар?
– Ва алайкум ассалом! Ҳозир намоз ўқиганлар тўғрисида гапирмай ўқимайдиганлар ҳақида гаплашайлик. Намоз ўқиганларни намоз ўқишларига тил теказмасдан, қўяётган камчиликларини тўғрилашга ҳаракат қилайлик. Шайтонга дўст бўлиб борини ҳам йўқ бўлишига сабабчи бўлмайлик. Валлоҳу аълам!