Ассалому алайкум! Барчамиз яхши биламизки ўз жонига қасд қилиш катта гуноҳ. Бундайларни дўзах оловида ёнади дейишади. Нос, сигарет ва гиёҳванд моддалар инсон организми учун зарарли, Аллоҳ берган органларни ишдан чиқаради, ўша одам касал бўлади ва оқибатда ўлади. Савол: шу зарарли одатлари туфайли ўлган одам ўз жонига суйиқасд қилган бўладими (ўзини ўлдириш) яъни нос ва сигарет чекиш ўзини ўлдириш билан тенгми? Аллоҳ таолонинг: “Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир” деган сўзини ҳам далил қилса бўлади.
– Ва алайкум ассалом! Шариатимиз беш нарсани химоя қилишни фарз қилган. Биринчиси дин химоя қилиш фарз. Шунинг учун Аллоҳ таоло куфр, ширк ва бижъатларжан қайтарган.
Иккинчиси, ақл. Шунинг учун шариатимизда Аллоҳ таоло аҳлни кетказадиган маст қилувчи ичимликларни ҳамда ақлни заифлаштирувчи беҳуда нарсаларни қатъиян ман қилган.
Учинчиси жон. Ҳеч ким жонини ҳалокатга қўядиган нарсаларга ўзини қўл уриши жоиз эмас. Ўзини ўзи ўлдириши ҳамда жонини ишдан чиқариб қўядиган амалларни қилмаслик. Шунинг учун Аллоҳ таоло инсонга зарар етказадиган орқага яқинлик қилиш, ҳайз ҳолатда яқинлик қилиш, бадбашара ҳолатга келтирадиган татуирофкаларни чизиш, қулоқ ва бурунларни кесиш ёки тешиш, ўзини ёки бировларни суякларини синдириш шу қаторда охир оқибат чиритадиган гиёҳванд моддаларнинг истеъмолидан ҳам қаттиқ қайтарган. Махсус жойларни тозалаб ювишга буюрган.
Тўртинчиси насл. Шунинг учун Аллоҳ фарзанд кўрмайдиган ҳолатга солувчи эркакларни бичиш, аёлларни туғмас ҳолига келтириш, жинсини ўзгартириш каби ишлардан қаттиқ қайтарган.
Бешинчиси мол. Инсон гарчи мол-дунёни касб қилиб топсада Аллоҳ кўрсатган жойларга сарфлаб, қайтарган жойларга сарфламаслик шарт. Қиёмат куни инсон шу беш нарсадан инсон қаттиқ сўроққа тутилади. Валлоҳу аълам!