Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Топиб олинган пуллар

02:00 / 03.07.2020 | Shaxzoda | 1709

Ассалому алайкум! Тунов куни қизим билан сайрга чиқган эдик. Хожайнимлани қарзлари борлиги усун Аллоҳдан сўраб қани энди Аллоҳим мушкулимизни онсон қилиб кўчадан 100$ топиб олсам эди хўжайнимлани қарзларига берар эдим зора қарзларидан тезроқ қутулар эдик деган фикр, ният ҳаёлимдан ўтган эди. Ва шу ҳаёл, ният илингида юрган йўлимда ерга қараб ўт бета йўғмикин ростан ҳам деган мақсадда қидира бошладим. Орадан азгинча вақт ўтгандан сўнг эса мен 100$ эмас 700$ миқдорда пул топиб олдим. Сизга бермохчи бўлган мени ўйлантирётган саволим шуки бу пуллар менга Аллоҳ етказди ниятим амалга ошди деб қабул қилсам бўладими ёки бу пуллар менга ҳалол эмасми? Шуни ўйлаб ҳалавотим йўқ. Лекин эгаси бўлса эгасига қайтаришга қарши эмасман. Эгасини топишга убу белгим ҳам малумотим ҳам йўқ у ҳақда. Шунга сизлардан илтимос тўғри йўл кўрсатинглар. Қиёматда Аллоҳни олдида шу сабабли юзим қора бўлишидан қўрқябман. Бу пулни биз қарзга тўлаб юборсак биз учун бу ҳалолми ёки ҳаромми? Саволим узун бўлиб кетгани учун узур сўрайман. Лекин биз ўзимиз ҳам хозир пулга муҳтожмиз. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизга ҳалол эмас, эълон беришингиз керак. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган жавобни ўқинг. 

https://savollar.islom.uz/s/88291


Топ рейтинг www.uz Openstat