Ассалому алайкум! Бизни ўқишда футболдан чемпионат бўлябди. Чемпионатда қатнашиш учун ҳар бир команда 50.000 сўмдан пул бериши керак. Охирида ютган камандалага совғала берилади. Совғала камандаладан еғилган пуллага олинади. Қисқа қилиб айтсак, чемпионатда қатнашиш учун пул тўлаш керак. Саволим, бу ҳалолми яъни биз қумор ўйнавотган бўп қомаяммизами?
– Ва алайкум ассалом! Бу қимор ҳисобланади.
Қоида: Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!