Ассалому алайкум! Мен ёлғиз ўғилга келин бўлиб тушганман. Қайнонам момаларга, чилтонларга шам ёқиб Қуръон ўқир эканлар. Улар ўтдилар, мендан бошқа давомчи йўқ экан. Васиятларини бажариш учун хар 15 кунда шам ёқиб момаларга, яъни, Мома Хаво онамизга, Биби Маръям онамизга, Хадичаи Кибриё, Биби Фотимам, яна 4 бувим, 7 бувим, 11 бувимга, киндик момаларга бағишлаб холис Қуръон тиловат қиламан,(бу уларнинг ўргатганлари). Хар 3 ойда 1та косада Ош қилиб бошқа мома кампирга бериб юбораман. У Чилтонларга Қуръон тиловат қилади. Ўзим олий маълумотлиман, бирнеча марта Қуръон хатм қилганман (даргохида қабул бўлсин). Бу ишим ширкми? Агар ширк бўлса унда нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Бу ишларни тез тарк қилинг. Бу ишларни қиладиган бўлсангиз тиловат қилган хатми Қуръонизи ҳам ўқиган намозингизни ҳам савобини умид қилманг. Мушрикларнинг савоби ёзилмайди. Тез тарк қилинг, эрингиз билан никоҳингизни ҳам қайтадан ўқитиб олинг. Валлоҳу аълам!