Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳэч бўлмаса Дуо қилайлик

18:34 / 17.04.2013 | Musofir.Bola | 3778

Устоз, бу хатни ёзишимга сабаб мени анчадан бери қийнаётган бир ҳолатдур. Сония сайин меҳру муҳаббат, биродарлигу-оқибат юқолиб бораётган шароитда ” Менга нима, Биз кичкина инсон бўлсак , Оъзингни ташвишинг етмайдими, Оъзингни ўйла, Оъзинг учун яша, Оъзинг учун ўл етим, &нбсп;Дўстлик бу ертакларда бўлади, Оъйлаб сиқилганинг билан не фойда” дея етиладиган гапларни ешитиш одатий ҳол га айланиб улгурди. Бу каби жавобларни ешитишимизга сабаб еса- Кимнингдур оиласидаги ночорликлар, кимнингдур қарз балосига учрагани, кимнингдур оғир ҳасталиги, Араб давлатларидаги бегуноҳ умматларнинг ўлими ва чекаётган азоблари ҳақида куйуниб кимгадур сўзлаш. Бир сўз билан етганда ҳозирги кунда Ёрдам тушунчаси фақат молияга боғлиқ бўлиб қолди. Кимга ниманидур етсанг, улар дарров молияни рўкач қилиб, ундан бўлак ёрдам ни ёрдам қаторига қўшмайдилар ва ўз молиявий аҳволларидан келиб чиқиб юқорида келтирилган сўзларни етишади. &нбсп;Лекин мен бу сўзларни қабул қила олмаяпман. Мен ўзимни яқинлариму-узоқларим ташвишларини ўйлаб сиқилишдан тўхтата олмаяпман. Олдинги хатларимда етганимдек, ўзим ҳам оғир аҳволдаман ва бу синовлар ун Аллоҳга ҳамдлар етаман. Шу синовлар сабаб яхши ёмон, ҳаром-ҳалолни фарқига бордим. &нбсп;Мен қарши емасман, барчамизнинг ўз ҳаётимиздаги пасту баландлар бор. Кимнидур дарду ташвишига молиявий ёрдам бера олмаслигимиз табий ҳол. Ё &нбсп;бўлмаса бегуноҳ мусулмонларимизнинг Гъаззодаги ўлимларини тўхтатишга қудратимиз етмас. Лекин ” Ҳеч Бўлмаса Дуо Қилармиз”. &нбсп;Йарим тунда икки қўлимизни Дуога очиб, Аллоҳдан яқинларимиз мушкулотларига йечим сўраш шунчалик қийинми? Тоғда дам олиш учун кунлар сарфлаймиз, наҳот бир яқин дўстимизни қарзига Аллоҳдан нажот сўра олмаймиз. Қуртлар водийси деган филмининг янги қисмлари чиқдими деб суриштирамизу, лекин дўстимиздан не ташвишинг бор деб сўраб, Дуо қилиш ун 5 дақиқа сарф етмаймиз. Севиб қолдим деб калта кўйлак кийган қизга бир қучоқ қимматбахо &нбсп;гулу тақинчоқ сотиб оламизу, лекин ўтиб кетган ёру биродарларимизни ҳақларига дуо қилиш тугул, уларнинг қийналиб қолган оила аҳлига икки дона бўлка нон об кимаймиз, Ҳеч бўлмаса Дуо қилайлик. &нбсп;Хатимнинг асосий мазмуни шундан иборатки, сизнинг сўзларингиз қарийу ёш учун ўткир ва қадрлидир. Илтимос, маслаҳат беринг. Ҳеч бўлмаса Дуо билан бир биримизга ёрдам берайлик. Бугун кимнидур бошига тушган қора кунлар албатта Аллоҳнинг нажоти ила ёруғ кунларга алмашар. Шунда бир биримиз билан кўришганда юзимизни уялиб бурушдан Аллоҳ ўзи сақласин. Мол ила ёрдам қилмаган бўлсамҳам, ҳеч бўлмаса Дуо қилдимку деб биродару опа сингилларимизга &нбсп;вр вб дейиш насиб етсин. &нбсп;Устоз, 23 ёшга тўлиб шуни англадимки, Дуо қилишҳам бир Ҳисса екан. Дустимнинг оғир кунларида қилган Дуойим, Аллоҳ берадиган чиройли кунларга Ҳиссадор екан. Шу хулосам тўғрими? &нбсп;

Устоз, Ин Шаа Аллоҳ Фаcебоок ижтимоий тармоғида “Дуо Қилайлик” &нбсп;деган саҳифа очмоқчимиз. Ниятимиз шундаки Аллоҳ синовини жўнатган муслим ака-укалар ва муслима опа-сингиллар &нбсп;учун кўпчилик &нбсп;бўлиб Дуо қилишликдур. Улар ўз ташишларини-ё мушкулотларини бизга ёзиб қолдирсалар, уларни ўқиган фойданланувчилар еса Аллоҳдан нажот сўраб дуо қилсалар. Шу қилмоқчи бўлган амалимизда шариятга зиддият &нбсп;йўқми? &нбсп;


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, мўминлар бир-бирларини узоқдан, кўрмасдан дуо қилсалар қабул бўлиши ваъда қилинган. Бу жуда ҳам яхши. Лекин зинҳор тушкунликка тушмаслик керак. Ҳамма нарса Аллоҳ таолонинг қазои қадари билан бўлишига таслим бўлиш керак. Албатта, мўминларга ҳар бир нарса яхшилик бўлишини унитмаслик керак. - Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳи «Саҳиҳ» китобларида ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг иши ажибдир. Унинг ҳамма ишида яхшилик бор. Бу нарса мўминдан бошқа ҳеч кимда йўқдир. Агар унга яхшилик етса, шукр қилади. Бу унинг учун яхшилик бўлади. Агар унга ёмонлик етса, сабр қилади. Бу ҳам унга яхшилик бўлади», – деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat