Ассалому алейкум, мани саволим шуки агар бирор инсон жаҳл устида адашиб қасам ичиб қо'йса уни гуноҳи қандай бо'лади ва адашган қасамини қилмаса ҳам бо'ладими? Анчадан бери шу саволимга жавоб тополмиман, жавобиз учун олдиндан раҳмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Жаҳли чиқмаган одам қасам ичмайди. Адашиб қасам ичди деган гап ҳам йўқ. Ноқасддан бўлиши мумкин. Яъни, тили кетиб қолиб.