Ассалому алайкум! Сизлардан илтимосим шуки банк ҳақида батафсилроқ бир мақола борми? Саволлар бўлимида бир қанча саволларни кўриб чиқдим. Аммо кўнглимда баъзи бир банкдаги ҳолатларга шубҳа қилиб қоламан. У ердаги асосий жараённи барчаси нотўғри дейману лекин қандайдир ҳолатларга фатво яъни руҳсат берилмаганмикан деб ўйлаб қоламан. Фоиз ейиш, судхорлик, рибо ҳаром эканлигини биламан. Аммо банк тўғрисида ёки бўлмаса фоизлар ҳақида яъни фатво берилиб қандайдир ҳолатлари мумкин бўлган жойи борми? Шу ҳақда битта умумий тушунча бера оласизларми?
– Ва алайкум ассалом! Ислом уламолари, фоизни “муробаҳа йўли билан молиялаштириш” деган муқобилини дунёга тақдим қилишди. Баъзи бир мамлакатлар шу асосида фаолият олиб боришмоқда. Бизда ҳали амалиётга қўлланганини билмаймиз. Ҳар бир ношаръий амални шак-шубҳасиз шариатимизда муқобили мавжуд. Бизга уни ўрганиб, татбиқ қилиш қолган холос. Валлоҳу аълам!