Ассалому алайкум! Бир ташкилотда автобусда ишчиларни ташийман, баьзида бегона одамлар хам чиқади ва улар йўл кира беради. Шу пулни олсам бўладими? Автобусни ҳамма чиқимлари ташкилот хисобидан.
– Ва алайкум ассалом! Ташкилотнинг рухсатисиз бегона одамларни автобусга чиқаришингиз жоиз эмас. Бордию бу ҳолат юз берганида ҳам у пуллар сизга ҳалол эмас. Уларни ташкилотга топширишингиз шарт. Валлоҳу аълам!