Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳар бир қилинган гуноҳ бидъат ҳисобланадими?

00:00 / 17.01.2007 | eski savollar | 3511

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли Шайх! Сизга бу мавзуда кўплаб саволлар берилганига қарамай саволимга жавоб беришингизни илтимос қиламан! «Бидъат - динда бўлмаган ибодат (яъни, савоб умидида қилинадиган нарса)ни ихтиро қилиш ёки уни аслига бирор нарса қўшиш» деганлигини эътиборга олиб, ҳар бир ўзини мусулмон одам қилган гуноҳи ёки куфр амали туфайли бидъат қилган ҳисобланадими?
Масалан: Инсон ароқни ҳалол уни ичса бўлади деса, ёки бирор аниқ ҳаромни инкор этиб уни ҳалол деса, уни хатоси тушунтирилиб бу иши куфр эканлиги айтилганидан кейин ҳам қайтмаса, лекин ўзини мусулмонман деса, унинг куфр амали ёки гуноҳ қилгани аниқ, шу амали Ислом ақидасига бегона бўлгани учун, у ҳам кофир ҳам бидъатчи (яъни, динга бирор нарса қўшган ёки қўшмоқчи бўлган) бўладими? Ва умуман кофир билан бидъатчи бир ҳукмда бўла оладими? Бу саволга жавоб топа олмаганим ва шу савол юзасидан баъзи бир баҳслар бўлганлиги учун сиздан сўрашга қасд қилдим. Агар саволимни тушунтира олмаган бўлсам унга яна аниқлик (таъриф) киритаман: иншааллаҳ Бидъат ҳақида сайтдаги маълумотларда уни: «Бидъат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсадир» бидъат бир неча турларга тақсимланади деб:
1. Вожиб бидъат.
2. Ҳаром бидъат.
3. Мандуб бидъат.
4. Макруҳ бидъат.
5. Мубоҳ бидъатларга ажратиб унга таърифлар келтиришибди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ишларнинг энг ёмони динда пайдо килинган янгиликлар бўлади. Ҳар бир пайдо килинган янгилик бидъат, ҳар бир бидъат залолат-адашиш ва ҳар бир залолат дўзахдадир» деган ҳадисларига зид эмасми? Ва шу билан бирга одатда ихтиро қилинган замонавий нарсаларни шаръий бидъат ҳукмига киритиб бўладими? Имкон қадар ўз услубингизда яъни, ҳужжат ва мисоллар билан жавоб берсангиз! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Оллоҳ рози бўлсин! Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Бу масала «Зикр аҳлидан сўранг» ойномасининг учинчи сонида батафсил ёритилган. Сиз ўз саволингиз ила Американи кашф қилаётганингиз йўқ. Балки ҳаммадан кеч қолганингиз сирини очмоқдасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat