Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл хақида

18:30 / 09.07.2020 | Zuxro Satimova | 803

Ассалому алайкум! Ғусл қилиш хақида қидирув тизимидан кўплаб саволларни ўқиб кўрдим аммо ўзимга тегишлисини топганга ўхшамадим. Менинг сочларим жуда узун белимдан хам пастроққа тушиб туради ғусл қилаетган вақтимда сочимнинг фақат бош қисмини ювиб қўйсам бўладими ёки сочимнинг учигача яхшилаб ювишим лозимми? Сочим узун ва қалинроқ бўлгани учун ювганимдан сўнг қуритиш хам бироз мушкул соч қуритувчи мослама (фен) ердамида қуритай десам сочим тўкилиши мумкин шунинг учун ундай воситаларни кам қўллайман. Бомдодгача сочимни хам ювиб чиқиш бироз қийин бўляпти. 2. Умму Салама розияллоху анхо пайғамбаримиздан мен сочимни қаттиқ ўриб қўйаман ғусл қилаетганимда ёйиб қўйишим лозимми деганларида йўқ сен 3 ховуч сув қуймоғинг кифоя деган еканлар пайғамбаримиз. Мен хам шундай қилсам бўладими? 3. Бир неча маротаба ғусл қилишга улгурмасдан бомдод намозини ўқиганман энди у намозларни қазосини қайтадан ўқишим лозимми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қийин бўлса ҳам бир толасин қолдирмасдан ювасиз. Қийинлик қилса калталатиб олишга ҳам рухсат бор. Умму Салама онамиз хабаш аёлларига ўхшатиб ўриб олганлар. Сиз ҳам шундай қилсангиз кифоя қилади. Намозларни қайтадан ўқийсиз. Африкалик аёллар 5-6 та ўрим қилишмайди. Интернетдан кўришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat