Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўз фарзандини ўлдириб қўйган аёлнинг ҳукми

16:10 / 15.01.2019 | Hayotbek | 3320
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, агар бир аёл ўз фарзандини ўлдириб қўйса ва қилмишини нима эканлигини кейин англаса ва тавба қилса Қуръон ўқишни ўрганса Аллоҳ розилигидан умидвор бўлса бўладими? Охиратда фарзанд ота-онасига дастурхон деган гаплар бу аёлга ҳам алоқадор бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг наздида кечирилмайдиган гуноҳ йўқ. Гап ўша банда Роббисига қайтиб астойдил тавба қилишидадир. 

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ نَبِيَّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ رَجُلٌ قَتَلَ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ نَفْسًا فَسَأَلَ عَنْ أَعْلَمِ أَهْلِ الْأَرْضِ فَدُلَّ عَلَى رَاهِبٍ فَأَتَاهُ فَقَالَ: إِنَّهُ قَتَلَ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ نَفْسًا فَهَلْ لَهُ مِنْ تَوْبَةٍ؟ فَقَالَ: لَا، فَقَتَلَهُ فَكَمَّلَ بِهِ مِائَةً، ثُمَّ سَأَلَ عَنْ أَعْلَمِ أَهْلِ الْأَرْضِ فَدُلَّ عَلَى رَجُلٍ عَالِمٍ فَأَتَاهُ فَقَالَ: إِنَّهُ قَتَلَ مِائَةَ نَفْسٍ فَهَلْ لَهُ مِنْ تَوْبَةٍ؟ فَقَالَ: نَعَمْ، وَمَنْ يَحُولُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ التَّوْبَةِ، انْطَلِقْ إِلَى أَرْضِ كَذَا وَكَذَا فَإِنَّ بِهَا أُنَاسًا يَعْبُدُونَ اللهَ فَاعْبُدِ اللهَ مَعَهُمْ، وَلَا تَرْجِعْ إِلَى أَرْضِكَ فَإِنَّهَا أَرْضُ سَوْءٍ، فَانْطَلَقَ حَتَّى إِذَا نَصَفَ الطَّرِيقَ أَتَاهُ الْمَوْتُ، فَاخْتَصَمَتْ فِيهِ مَلَائِكَةُ الرَّحْمَةِ وَمَلَائِكَةُ الْعَذَابِ، فَقَالَتْ مَلَائِكَةُ الرَّحْمَةِ: جَاءَ تَائِبًا مُقْبِلًا بِقَلْبِهِ إِلَى اللهِ تَعَالَى، وَقَالَتْ مَلَائِكَةُ الْعَذَابِ: إِنَّهُ لَمْ يَعْمَلْ خَيْرًا قَطُّ، فَأَتَاهُمْ مَلَكٌ فِي صُورَةِ آدَمِيٍّ فَجَعَلُوهُ بَيْنَهُمْ، فَقَالَ: قِيسُوا مَا بَيْنَ الْأَرْضَيْنِ فَإِلَى أَيَّهِمَا كَانَ أَدْنَى فَهُوَ لَهُ، فَقَاسُوهُ فَوَجَدُوهُ أَدْنَى إِلَى الْأَرْضِ الَّتِي أَرَادَ فَقَبَضَتْهُ مَلَائِكَةُ الرَّحْمَةِ. رَوَى هَذِهِ الثَّلَاثَةَ الشَّيْخَانِ 

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиздан аввал ўтганларнинг ичида тўқсон тўққизта одамни ўлдирган бир киши бор эди. У ер юзидаги энг олим киши ҳақида сўради. У бир роҳибга йўлланди. Бас, у унинг олдига бориб, ўзининг тўқсон тўққиз жонни ўлдирганини айтиб, тавба қилса бўладими ёки йўқлигини сўради. У бўлмаслигини айтди. Шунда у уни ҳам ўлдириб, юзтага етказди. Кейин ер юзидаги энг олим киши ҳақида сўради. У бир олим кишига йўлланди. Бас, у унинг олдига бориб, ўзининг юзта жонни ўлдирганини айтиб, тавба қилса бўладими ёки йўқлигини сўради. У бўлишини ва у билан тавбанинг орасини ҳеч ким тўсмаслигини айтди. Сўнгра «Фалон фалон жойга бор. У ерда Аллоҳга ибодат қилаётган одамлар бор. Улар билан бирга Аллоҳга ибодат қил. Ўз ерингга қайтма. Чунки у ёмон ердир», деди.
У жўнаб кетди. Ярим йўлга етганида унга ўлим етди. Раҳмат фаришталари билан азоб фаришталари уни талашиб қолдилар. Раҳмат фаришталари:
«У тавба қилиб, қалби ила Аллоҳ таоло томон келди», дедилар. Азоб фаришталари эса:
«У ҳеч қачон яхшилик қилган эмас», дедилар.
Уларнинг олдига бир фаришта одам суратида келди. Улар бу фариштани ҳакам қилдилар. Бас, у:
«Икки ер орасини ўлчаб кўринглар. Қай бирига яқин бўлса, у ўшаники бўлади», деди.
Ўлчашганда у ўзи ирода қилган ерга яқин чиқди. Уни раҳмат фаришталари олдилар».
Ушбу учтани икки шайх ривоят қилганлар.
Энг хатарли иш “Ҳа бир кун тавба қиламанда” деб гуноҳда давом этишдир. Бу фикрдаги инсон Аллоҳнинг раҳматидан бенасиб эканлигининг бир белгисидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat