Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Киприкларни "ламинирование" қилиш

02:32 / 25.11.2018 | islamova | 13999
Ассалому алайкум! Аллоҳ ишингизга ривож берсин, халқимизни анча масалаларини ечиб бераётганилар учун Аллоҳ сизлардан рози булсин! Аёлларга 1 ойлик киприк ёпиштирганда тахорат қабул бўлмаслигини билиб олдик, лекин хозирда киприкларни "ламинирование" яъни хеч қандай клейсиз, аввал озиқлантирувчи микроэлементларга бой сыворотка, хохишга кўра кератинли ёки желатинли қоплама билан киприкни қайрилган, қалин ва узунроқ қилиб беради. Албатта буни киприкка хам фойдаси кўп. Шундай қилдирсак тахорат қабул бўладими? 2). Аёлларда сарғиш сифат(выделение) келса тахорат кетиши хақида ўқидик, шунда бизга мустахаб қилиш вожибми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз эмас. 

2). Чиққан жойидан қанча миқдорга ёйилишига қаралади. Буни ўша жойга қўйиб олинган матодан ҳам билиб олса бўлади. Миқдори пиёланинг кетидан катта жойга ёйилса ювиш вожиб. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat