шайх ҳазратлари, Менинг саволимга вақт ажратиб, жавоб берганингизга минг бор ташаккур. Сиздан яна бир савол беришга ижозат бергайсиз. Мен ишлаётган корхонада намоз ўқиш учун шароитлар етишмаётганлиги ва масжид мен ишлаётган корхонамдан узоқроқда жойлашганлиги сабабли мен кунлик айрим намозларимни автоуловимда ўқияпман. Автоуловда асосан орқа ўтириш жойида, фақат қойим турмасдан рукуни ўтирган холда (сажда ва қаъда ўтиришни тўлиқ бажариб) намозни ўқиётган эдим. Шу холатда намозни ўқиганим тўғрими ёки автоуловда ҳам ишора билан намозни бутлашим керакми? Аллоҳ ибодатларни эмин,эркин бажаришга ўзи етказсин. Кўп ноўрин саволлар бериб вақтингизни олган бўлсам, минг бор узр. Аллоҳ сизни халқ хизматида бардавом қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аввал тўлиқ ўқишга ҳаракат қилиш керак. таниш одамларнинг уйида бўлса ҳам. Ҳеч иложи бўлмаса, намоз қазо бўлиши хавфи туғилгандагина сиз айтганга рухсат бўлади.