Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишим ҳақида ҳеч ким билмас эди. Яқинда намоз ҳақида гап кетганида мен намоз ўқишим ҳақида яқинларимга айтдим. Шунда шу пайтгача ўқиган намозим бекор бўладими? Агар намоз ўқийсанми деб сўрашса қандай жавоб берсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.Оллоҳ рози бўлсин сизлардан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳа, Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман денг. Фарзни очиқ-ойдин адо қилинади. Нафлларни эса беркитиб қилинади. Валлоҳу аълам!