Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда ҳушу

17:47 / 10.07.2020 | Nizomjon | 2516

Ассалому алайкум! Мен намозда чинакам ҳушу топишга жуда иштиёқдаман. Бу учун ўрганганларимни кўплаб қўллаб кўрдим намоздан олдин ўлимни эслаш Аллоҳ кузатиб турганини ҳис қилиш кабиларни. Ҳулосам шуки инсон намозда ҳушуни сезиши учун аввало нафсини гуноҳлардан ҳирсидан тийиши қалбан ва жисмонан покиза бўлиши керак экан. Мен Али ибн Абу Толиб ра айтканларидек намоз вақтида ўзимни сирот кўприги устида ўнг томонимда жаннат чап томонимда дўзаҳ тепамда Аллоҳ мени кузатиб турганини ҳис қилишга пастда эси ўзимни кафанланган ҳолатта турганимни ҳис қилишка ҳаракат қилдим. Саволим мен Аллоҳни мени кўриб турганини ҳис қиламан деб ширкка ботиб қолмаяпманми? 

2). Ҳудди ҳадисда Расулуллоҳ с,а,в айтганларидек Аллоҳ бизни мени кузатиб турганини ҳис қилиш учун нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги ҳадисни ўқинг. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ يَزِيدَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ فِي دُعَائِهِ: اللَّهُمَّ ارْزُقْنِي حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يَنْفَعُنِي حُبُّهُ عِنْدَكَ، اللَّهُمَّ مَا رَزَقْتَنِي مِمَّا أُحِبُّ فَاجْعَلْهُ قُوَّةً لِي فِيمَا تُحِبُّ، اللَّهُمَّ وَمَا زَوَيْتَ عَنِّي مِمَّا أُحِبُّ فَاجْعَلْهُ لِي قُوَّةً فِيمَا تُحِبُّ 

Абдуллоҳ ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида:
«Аллоҳим! Мени муҳаббатинг ила ва муҳаббати Сенинг даргоҳингда менга манфаат берадиган шахснинг муҳаббати ила ризқлантиргин.
Аллоҳим! Менга муҳаббатини ризқ қилиб берган нарсангни Ўзинг муҳаббат қилган нарсада мен учун қувват қилгин.
Аллоҳим! Мен муҳаббат қилган нарсалардан мендан четда қилганларингни менга Ўзинг муҳаббат қилган нарсаларда қувват қилгин», дер эдилар».
Шарҳ: 
Бу жамловчи дуода Аллоҳ таолонинг муҳаббати ва У Зотнинг муҳаббатига элтувчи нарсаларнинг муҳаббати сўралмоқда.
«Аллоҳим! Мени муҳаббатинг ила ва муҳаббати Сенинг даргоҳингда менга манфаат берадиган шахснинг муҳаббати ила ризқлантиргин».
Бу жумладан муҳаббат ҳам ризқ эканини тушуниб оламиз. Аллоҳ таолонинг муҳаббати ила ризқланишни сўраш ҳар бир мўмин банда учун жуда ҳам муҳимдир. Чунки мўмин қалб учун Аллоҳ таолонинг муҳаббатидан кўра яхшироқ неъмат, яхшилик, ҳузур, ҳаловат ва қувонч йўқдир.
Агар банда ўзига ўхшаган бандага кўнгил қўймоқчи бўлса, ўша муҳаббат Аллоҳ таолонинг даргоҳида ўзига манфаат бериш-бермаслигини ўйлаб кўриши керак. Агар манфаат берса, унга кўнгил қўйсин. Манфаат бермаса, кўнгил қўймасин.
«Аллоҳим! Менга муҳаббатини ризқ қилиб берган нарсангни Ўзинг муҳаббат қилган нарсада мен учун қувват қилгин».
Яъни «Соғлик-саломатлик, тинчлик-омонлик, молу дунё, обрў ва мансаб, ёру дўст каби мен муҳаббат қиладиган нарсаларни Сен яхши кўрадиган тоат-ибодат каби нарсаларга қувват бўлишини Ўзинг таъминлагин».
«Аллоҳим! Мен муҳаббат қилган нарсалардан мендан четда қилганларингни менга Ўзинг муҳаббат қилган нарсаларда қувват қилгин».
Яъни «Мен яхши кўрадиган молу дунё, мансаб ва имкониятлардан қай бирини менга бермаган бўлсанг, ўшаларга сарфлайдиган вақтим, куч-қувватим ва имкониятларимни Сен яхши кўрадиган тоат-ибодат, амали солиҳларни қилишим учун қувватга айлантиргин». (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat