Ассалому алайкум! Волидам бу ҳаётн тарк этдилар. Мен 5 вақт намоз ўқийман. Марҳумни хотиралаб пайшанбалиги, 7, 40 ва йили шунга ўхшаган тадбирлар макрух бидъат амаллар деб эшитганман. Уйдагиларга, хола ва амакиларга ўтказмаймиз десам, ўзи битта онанг бор эди шуни хам маросимларини ўтказмайсанми, келганларга таом берсанг уни хаққига дуо қилишади, савоби боради дейишди ва мендан аразлаб хозирда қариндошлик ришталарига совуқчилик тушди. Яна мана қара 7 ва 40 ни ўтказганимизда масжиддан муллалар келиб Қуръон тиловат қилиб ўтришди, маҳалла раислари келишди ва х.з. лар нимага келишди мумкин бўлмаса деган саволни хам менга беришди. Бу масалаларига аниқлик киритиб беришда амалий ёрдам берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Улар ҳаммаси бидъатлар, уларни қилишдан савоб бўлмайди. Тушининг, иқтисодда саноқли ишлардан қайтарилган. Ундан қолгани ҳаммаси жоиз. Ибодатларда эса, яъни савоб бўлади деган амалларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилгандек қилиш савоб, ундан ташқариси ҳаммаси бидъат ва гумроҳликдир. Шариатимизда эҳсон қилиш бор, марҳумлар ҳақига дуо қилиш бор, аммо фалонча одамга фалонча кунга фалон таомлар билан деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!