Ассалому алайкум! Бир дўстим уйланиш учун қиз топганини, тўйгача гаплашиб учрашиб юришини айтди. Шунда мен унга бу нотўғри иш эканини, аввал никоҳдан ўтиши кераклигини айтдим. У эса ЗАГС дан ўтганлигини, ЗАГС ҳодими йигит ва қиздан розилигини сўраганини айтди. Саволим шуки, ЗАГС ҳодимининг йигит қиздан никоҳга розилигини сўраши, шарий никоҳ ҳукмида бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Масаланинг ҳукми ЗАГС вақтида келин-куёв тарафидан айнан қайси сўзлар билан розилик айтилгани ва гувоҳлар бўлган-бўлмаганига боғлиқ. Валлоҳу аълам!