Ассалому алайкум! Бир инсонга қарз берган бўлсангизу, у инсон ошҳона хўжайини бўлса ва ўша ошхонада ароқ тижорати ҳам юритилса, вақти соати келиб ошхона эгаси қарзни қайтариб берганда, қарз бериб турган инсон у пулдан ҳаж сафари учун жамғариши жоизми? Бундан ташқари қайтарилган қарз ҳалол маблағ сифатида ишлатилиши жоизми? Энди Ошҳонада бу таомнинг даромади бу ароқнинг деб ажратилмайди ҳаммаси аралаш булади.
– Ва алайкум ассалом! Ҳалолдан қайтариб бер деб айтасиз ва агар топганини кўпроқ қисми ҳалолдан бўлса олаверасиз. Валлоҳу аълам!