Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила

23:32 / 11.02.2022 | Ro'zali | 991

Ассалому алайкум! Уйландим. Зинодан ўзимни тўсдим. Аёлим акам билан смс лашар экан. Энди сўрасам акангизни ўзи ёзган дейди. Аямни мазаси йўқ. Нима қилай, қандай йўл тутай? Илтимос, бирор жавоб ёзинглар. Бундай пайтда кимдан қандай маслаҳат олишим мумкин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яшаш ёки яшамаслик ўз ихтиёрингизда. Аёлингизга қаттиқ насиҳат қилинг. Ҳалол ва ҳаромни ўргатинг. Зинонинг қандай аянчли гуноҳ эканини, охиратдаги азобини билдиринг. Шундан кейин ҳам ўша ишни қилса ва бунга рози бўлиб яшасангиз гуноҳга ботасиз. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِنَّ امْرَأَتِي لَا تَمْنَعُ يَدَ لَامِسٍ، قَالَ: غَرِّبْهَا، قَالَ: أَخَافُ أَنْ تَتْبَعَهَا نَفْسِي، قَالَ: فَاسْتَمْتِعْ بِهَا. رَوَاهُ أَبُودَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Аёлим қўл узатувчининг қўлини ман қилмайди», деди.
«Уни ўзингдан узоқлаштир», дедилар.
«Нафсим унга эргашишидан хавф қиламан», деди.
«Ундан фойдаланавер», дедилар у зот».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги «Аёлим қўл узатувчининг қўлини ман қилмайди», деган жумла «Эркаклардан ўзини олиб қочмайди» ёки «Мол-мулкни ҳаддан ташқари исроф қилади», деб, икки хил таъвил қилинган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ундай хотинни талоқ қилиб юборишни маслаҳат берганлар. Лекин эр хотинини талоқ қилса, ундан кўнгил уза олмай, ўзи қийналишини баён қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ундай бўлса, ундан фойдаланиб юравер», деганлар.  ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat