ҳижобнинг луғавий маъноси тўсиқдир. шариатда эса аёл кишининг Аллоҳ буюрганидек авратларини тўсиб юришидир. аёл кишининг юз ва қўлларидан ташқари ҳамма аъзоси аврат ҳисобланади. ибодат пайтида, номаҳрамлар олдида ушбу ерларни беркитиш керак, яъни ҳижобланиш. ҳижоб кенг, баданнинг шаклини билдирмайдиган, ранги жалб қилмайдиган бўлиши керак. юпқа бўлмаслиги керак. рўмол ҳам аёл кишининг кўксини тўсиб туриш керак. ҳижобланишдан мақсад, ҳозирда кўпларнинг тушунчасидагидек безаниш, мода эмас, эътиборни жалб қилмасликдир. Валлоҳу Аълам.