Ассаламу алайкум! Агар ўқиётган намозларимиз қабул бўлмаса намоз адо этилган бўладими? Агар адо этилмаган бўлса намозни ўқимагандек ҳисопланадими? Шундай бўлса бизга гуноҳ ёзиладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўқидингизми намозингиз зиммангиздан адо бўлади. қиёмат куни нега ўқимагансан деган жавобгарликдан қутиласиз. Валлоҳу аълам!