Ассалому алайкум! “ислом.уз” сайтининг фиқҳ йўналишидаги намоз бобида, "футболкада намоз ўқиш" деган мақола ёзилган экан. Мазкур мақолада енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳлиги ҳақида айтилган. Ҳанафий мазҳабининг "Муҳит" номли китобида ҳадис, саҳобаларнинг сўзлари ва бошқа ҳужжатлар билан енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳлиги ҳақида айтилган ва мазкур ҳолатга амал қилиб келмоқдамиз. "Мўминнинг мерожи" китобининг салла ҳақидаги қисмида, “енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳ бўлмаганидек” деб ёзиб кетилган. Қайси бири тўғри эканлигига ҳайрон бўлиб турибмиз. Биз кўпчиликка мазкур ҳолатда енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳ деган эдик. Бу ҳолатни тушунтириб берсангиз. Биз қайси бирига амал қилайлик?
Ва алайкум ассалом! Кийимни енги асли калта бўлиши ҳамда уни шимариб олишнинг ўртасида катта фарқ бор. Барча фиқҳий китобларимиз, жумладан сиз айтган “Муҳит”да ҳам енги калтада эмас, балки енгини шимариб олган кийимда намоз ўқиш макруҳлиги айтилган. Валлоҳу аълам.