Ассалому алайкум! Шу сайтада Шайх хазратларига савол берилган Витр намозида қайси сураларни зам сура қилай деган мазмунда, Шайх хазратлари: Саббихисма, Кафируун ва Ихлос дея жавоб берганлар. Мен мазкур суралардан Витрнинг 3-ракатида Ихлос сурасини зам сура қилиб ўқиман, аввалги 2 ракатларида ёдлаган бошқа сураларни ўқиман. Савол: Витр намозида мазкур сураларни ўқиш қатъий белгиланганми? Юқоридаги савол жавобда ўйланиб қолдим. 5 махал намозларда ўқиладиган зам суралар муайян белгиланмаганми?
– Ва алайкум ассалом! Сураларни тайин қилиб олиш тўғри иш эмас. Билганини ўқийверади. Гоҳ-гоҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги сураларни ўқиганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиганлари учун мен ҳам ўқийман деб ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!