Ассалому алайкум! Мен уйланганман аёлимни вақти вақти билан ота онасини кўришга юбораман. Ота онасини кўргани борганда, у ердан мен рухсат бермаган жойларга ёки мендан рухсатсиз ота онасини айтганига кўниб бориб қўйса, ёки отаси мен рухсат бермаганимни билиб туриб, қизини хохлаган жойига олиб борса, мен кейин буни билиб аёлимни тергасам, мен гунохга қолган бўламанми ёки отаси билиб туриб олиб борганига гунохга қолган бўладими? Менга шундай холатлар ёқмаяпти. Шундай вазиятлар оилани бузишга олиб бориб қўймоқда.
– Ва алайкум ассалом! Сал ёнбосасизда. Бу ҳаёт математика қонуни эмас. Мен айтганим бўлади дейдиган эмас. Ўзингизни билмаганга ҳам солинг. Валлоҳу аълам!