Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд кўришдан қўрқиш

16:43 / 10.08.2018 | Go'zal | 3196
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизга маълумки оила қуриш, фарзанд кўриш суннат даражасидадир. Болаларни кўпайтириш тўғрисида кўплаб хадислар бор. Мен ўзим шахсан пайғамбаримиз бизнинг куп эканлигимиздан фахрланишларини истайман. Лекин мени хавотирга соладиган нарса шуки фарзандларимиз ёки уларнинг болалари келажакда оғир, катта гунохлар содир этишса, Худойим сақласин, бизлар уларни дунёга келишига сабабчи бўлганмизку. Хеч ким фарзандининг азоб чекишини истамайди. Шунингдек бефарзанд оилада бахт хам тўкис бўлмайди. Албатта қулимиздан келганча болаларга таълим тарбият беришга харакат қиламиз аммо хеч ким фаришта эмас. Ман тўғрисини айтсам бирорта авлод Аллоҳни таниёлмай ўтиб колишидан жуда қўрқаман. Ман фарзанд туғишга қўрқаяпман. Маслахатингизга ва илмингизга мухтожман. Илтимос, ушбу саволимга жавоб ёзсангиз. Ҳурмат билан Бухородан мухлисангиз

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бундай қўрқинч бўлиши албатта яхши. Бу масъулиятни хис қилиш ҳисобланади. Сиз фарзанд кўриб, унга яхши тарбия беришга ҳаракат қилинг. Аллоҳдан ноумид бўлманг. Аллоҳ ҳақида нимани ўйласангиз ўша бўлади. Энг яхши тилакларни тилаб фарзанд кўришга ҳаркат қилинг.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat